Бош саҳифа / Спорт / Ғолиблар муносиб тақдирланди

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш бўйича XIV халқаро турнир мусобақалари ниҳоятда таассуротларга бой бўлди. Мусобақани 19 та хорижий давлат кураш федерацияси президенти ва раислари мароқ билан томоша қилишди.

Кескин беллашувлардан сўнг финалда воҳадошимиз Муҳсин Ҳисомиддинов ва хоразмлик Болтабой Болтаевлар беллашдилар. Мутлоқ вазнда Болтабой Болтаев ғолиб чиқиб, Президент совринини қўлга киритди. 3-ўрин эса тожикистонлик Дадахон Қурбоналиев ва эронлик Жафарий Паҳловонийларга насиб этди.

Албатта, кураш ишқибозлари ва спортсевар муштарийларимиз учун вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган полвонларни билиш қизиқарли бўлса керак. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Хитой Тайпейидан (48кг) Юен Леан, юртдошимиз (57кг) Ирода Мамашоева, Россия Федерациясидан (70кг) Владлена Гусева, воҳадошимиз (78кг) Рината Илматовалар вазн тоифаси бўйича баҳсларда 1-ўринни эгаллаб, чемпионликни қўлга киритишди.

Чемпионлик учун курашда эркаклар ўртасидаги мусобақалар муросасиз кечди. Ниҳоят, юртдошларимиз (55кг) Санжар Сайидқулов, Сандорбек Жангелдиев (66кг), Эркин Казаков (81кг), Шаҳобиддин Ҳамроев (90кг), Шаҳбоз Пўлатов (+100кг), тожикистонлик Нажмиддин Маҳмадшариф (73кг)лар ўз вазн тоифалари бўйича халқаро турнир ғолиблигини қўлга киритишди.

Барча ғолиб ва совриндорларга низомда белгиланган мукофотлар топширилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE