Бош саҳифа / Спорт / Ғолиблар аниқланди

Ғолиблар аниқланди

Яқинда Жарқўрғон туманидаги Қизилмозор массивида мотопойга бўйича республика чемпионати ва биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Тожикистон Республикасидан ташриф буюрган 9 ёшдан 18 ёшгача ва ундан катталар, жами 114 нафар спортчи иштирок этди.

Иштирокчилар 65 см3, 85 см3, 125 см3, ЧЗ 350 см3, 500 см3, 750 см3 ҳажм ли мотоциклларда мусобақада иштирок этишди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра умумжамоа ҳисобида мотопойга биринчилигида Бухоро вилоятига 1-, Сурхондарё вилоятига 2-, Навоий вилояти терма жамоасига 3-ўрин насиб этди. Республика чемпионати мусобақасида эса 1-ўринни Бухоро, 2ўринни Навоий вилояти, 3-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси эгаллади.

Мусобақада ғолиб бўлган жамоа ва спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти марказий Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари, шунингдек, ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

И.АМИРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” суперлигада ўйнайди

Ўтган йили Ўзбекистон чемпионатининг пролигаси баҳсларида тўп сурган Термизнинг “Сурхон” жамоаси ёмон натижа кўрсатгани йўқ. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan