Бош саҳифа / Жамият / Гиёҳванд модда олиб ўтишга уринган

Гиёҳванд модда олиб ўтишга уринган

Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси, Қундуз провинциясида 1983 йилда туғилган Муҳаммадсодиқ Рўзигелди ўғли белгиланган тартибни бузиб, ноқонуний чет элга чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига киришга шунингдек, чегарадан кўп миқдорда гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтишга уринди.

У афғонистонлик шериклари билан биргаликда 20 килограмм “Опий” гиёҳвандлик моддасини қайиқ орқали Амударёдан ўтказиб, дарё қирғоғида кутиб турган мижозига сотмоқчи бўлган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, у Қундуз вилоятининг Дашти Арчи уезди, Мулла қули аҳоли масканида хотини ва бир нафар фарзанди билан яшаб келган. Маълумоти йўқ. Камбағаллик туфайли Мозори Шарифда иш излаб юриб, “Раис” исмли шахс га дуч келади. “Раис” унга Ўзбекистон чегарасида гиёҳвандлик моддасини мижоз кутиб турганлигини, Соли ва Ризо исмли шериклари билан биргаликда дарёдан ўтиб, 5 минг АҚШ долларига маҳсулотни сотиб келишларини, эвазига хизмат ҳақи сифатида 80 АҚШ доллари беришини билдиради. Белгиланган тунда у дарёдан ўтиб, Ўзбекистон томонидаги қирғоғига яқинлашганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Жиноятчининг айтишича, тезкор тадбир пайтида шериклари уни ташлаб қочиб кетган. Унинг ёнидан 20 килограмм 600 грамм миқдорида “Опий” моддаси ҳамда 0,41 грамм ўзи истеъмол қилиб келган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди. Муҳаммадсодиқ Рўзигелди ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan