Бош саҳифа / Маданият / Гиналар унут бўлган кечалар

Гиналар унут бўлган кечалар

“Достон” сўзининг маъносини биласизми? Бу сўз қизиқ-қизиқ воқеаларни ҳикоя қилиш, мақташ маъноларини англатади.

Жанр сифатида эса достон бирор бир халқнинг тарихига оид йирик ҳажмдаги катта муҳим воқеа баён этилган асар ҳисобланади.

Албатта, биз достонларнинг шоирлар ҳамда бахшилар томонидан ёзма ва оғзаки шаклда куйлаб келинган икки хил вариантини биламиз. Бахшилар томонидан куйланган достонлар ҳам наср, ҳам куйга солиб айтиладиган шеърий мисралардан иборатдир.

Қадим замонларда бахши хал қона усуллар билан беморни даволовчи табиб, айрим ҳудудларда устоз маъноларини англатган. Бугунги кунда биз уларни асосан халқ достонларини куйлайдиган санъаткор сифатида биламиз.

— Бахши соз чертганда созанда, шеърий парчаларни куйга солиб айтганда, хонандадир, — дейди нурободлик бахши Шавкат Бобомуродов. — Шунингдек, парчаларни бир зумда тўқиб кетадиган шоир, достондаги насрий парчаларни ёддан ўқиётганда бадиий сўз устаси ҳамдир. Шоиртабиат бахши эса ҳеч қачон достонни бир хил, яъни ўзгаришсиз ижро этмайди. Устозларимдан эшитганман, булунғурлик Амин бахши “Алпомиш” достонини уч ой давомида тингловчиларини сира зериктирмай куйлаган экан. Бир фасл муддат ҳеч бир китобга қарамасдан достон ижро этиш бу бахшидан чинакам маҳоратни талаб этади. Ўша пайтларда достон куйланган кечалар катта байрам бўлган. Бу кечаларда одамлар ўртасидаги ҳамма гинахонликлар унутилган, турмуш ташвишлари чекинган. Ёшу қарилар, эркак-аёлларнинг бутун хаёли достондаги воқеалар билан банд бўлган.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE