Бош саҳифа / Маданият / Германиялик сайёҳ Термизда адашиб қолди

Германиялик сайёҳ Термизда адашиб қолди

Сурхон заминидаги мўъжизакор жойлару зиёратгоҳларни томоша қилиш учун дунёнинг турли гўшаларидан сайёҳлар ташриф буюришмоқда. Германиялик Nico Christian ҳамда австралиялик Krystal Jesseлар ҳам Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Султон-Саодат” мажмуасига бориб, у ерда қадимий ёдгорлик мажмуаларини томоша қилиб, сайёҳатини давом эттиришмоқчи эди. Бироқ йўлдан адашиб қолишди.

Йўлдан адашганлигини ва йўналишни аниқлаш учун сайёҳлар вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ орқали мурожаат қилишади. Шундан сўнг, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи масъул ходимлари томонидан мурожаат тушган жойига зудлик билан етиб бориб, хорижий меҳмонларга ёрдам беришди. Улар туризм масканлари ҳақида батафсил маълумот беришлари билан бирга, АТ “Капиталбанк” Термиз филиали орқали вальюта айрибошлашлари учун кўмаклашилди.

Германия фуқароси Nico Christian ва Австралия фуқароси Krystal Jesseлар Афғонистон Ислом Республикасига ўтиб сайёҳат қилиш истагини билдиргани учун Термиз шаҳридаги Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига кузатиб олиб борилиб, элчихона масъуллари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштиришлари бўйича тегишли йўриқномалар берилди.

Сайёҳ меҳмонлар кўрсатилган ёрдамлардан мамнун эканликларини, ўзбек халқи ҳақиқатдан меҳмондўст ва хушмуомала халқ эканлигини айтиб, миннатдорчилик билдиришди.   

Жасур Шукуров,

Сурхондарё вилоят ИИБ ХТТБ ЖТС гуруҳи

катта инспектори, майор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

10 barmog’idan hunar tomsin

Esimda qishi bilan jundan ip yigirib kalava qilgan buvim yozda ularga turli rang berib, katta …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan