Бош саҳифа / Жамият / Газеталарни қачон лотин алифбосида ўқиймиз?

Газеталарни қачон лотин алифбосида ўқиймиз?

Бугунги кунда чоп этилаётган матбуот нашрлари, айниқса газеталарнинг аксарият, қисми ҳанузгача кирилл алифбосида ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилмоқда.

Албатта, болалар учун мўлжалланган айрим газета ва журналларда лотин графикаси асосида турли мазмундаги  мақола, ҳикоя ва шеърлар бериляпти. Лекин улар ҳам бармоқ билан санарли, холос.

Ёдингизда бўлса, 1993 йил 2 сентябрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни эълон қилинганди. Унга кўра, янги алифбога босқичма-босқич ўтилиб, бу иш 2005 йил 1-сентябрига қадар тўлиқ тугалланиши керак эди. Албатта, бу ишга Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланиб ҳамда ўзбек алифбосининг лотин алифбосига ўтилган 1929-1940 йиллардаги ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, қолаверса, кенг жамоатчиликнинг истак-хоҳишларини инобатга олган ҳолда қўл урилганди. Аммо, ҳозирда эса фақат таълим муассалалари ҳамда айрим ташкилотлардагина иш юритиш янги алифбо асосида олиб бориляпти. Бироқ, негадир матбуот нашрларида бу жараённи амалга оширишда бироз сусткашлик сезиляпти, назаримда. Бу эса янги алифбо асосида таҳсил олаётган ёшларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Бугун ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада айниқса, газета нашр- ларининг ўрни катта. Негаки, улар фақат ахборот тар- қатибгина қолмай, маълум маънода омма саводхонлигини оширишга ҳам хизмат қилади. Модомики, юртимизда лотин ёзувига асосланган янги алифбога ўтиш белгиланган экан, демак бу жараёнда нафақат ёшларни, балки катта ёшдагиларни ҳам ушбу алифбо асосида саводини чиқаришда газета нашр- ларининг аҳамияти катта.

Умида АБДУРАЗОҚОВА,
Термиз шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan