Бош саҳифа / Жамият / ГАЗЕТА ЎҚИШ МАЖБУРИЙМИ?

ГАЗЕТА ЎҚИШ МАЖБУРИЙМИ?

Аслини олганда газета ўқиш мажбурий эмас. Бу менинг шахсий фикрим, албатта. Ким хоҳласа ўқисин хоҳламаса йўқ. Газета, журнал, китоб ўқиш эҳтиёжга, маьнавий муҳтожликка айланмас экан, ундаги битиклар ўз таъсирини ўтказа олмайди. Одамларда маьнавий ташналик туйғуси барқ урса шундагина маьнавият гуллайди. Маънавият гул экишдан шаҳар қуришгача бўлган жараённи ўз ичига олади. Маънавият каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсата олиш, ака укалик, қариндош уруғчилик, таниш билишчилик ришталарининг меҳру оқибат асосида мустаҳкамлиги, маънавият куйни тинглай олиш санъати, “Шошмақом”куйларини фарқлай олиш, маънавият Ватанни севиш демакдир.Эҳҳеей бу мавзуни чексиз ва чегарасиз уммонга қиёслаш мумкин. Мен аминманки, қуёшли Сурхон элининг барча аҳолиси санъатни, адабиётни қадрлайдиган маънавиятли дурдона халқ. Китоб, журнал, газета ўқишга, ўқигандаям излаб, топиб, обуна бўлиб ўқишга эҳтиёжманд халқ. Ана шу дарёдил халқимизнинг хонадонига нурафшон “Сурхон тонги” кириб борсин. Гули РАЙҲОН.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE