Бош саҳифа / Жамият / Газдан эҳтиёт бўлинг!

Газдан эҳтиёт бўлинг!

Кейинги вақтларда республикамизда табиий газ ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар кўпаймоқда. Печка мўрисининг тўлиши, газ плитаси, сув иситиш колонкаси, турли хил қўлбола  иситиш воситаларидан нотўғри фойдаланиш ҳамда назоратсиз қолдирилиши натижасида ис газидан заҳарланиш ва ёнғин келтириб чиқарувчи бахтсиз ҳодисалар туфайли бир қанча фуқаролар бевақт ҳаётдан кўз юмган.

Ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши натижасида хонадонларни иситиш мақсадида ҳар хил иситувчи ускуналардан фойдаланишга эҳтиёж ортиб боради. Бироқ ҳамма вақт ҳам аҳоли хавфсизлик қоидаларига тўла амал қилаяпти, деб бўлмайди.

Табиий газнинг хона ичига тўпланиши оқибатида чақнаш содир бўлади ва ёнғин юз беради.

Ис гази – хонадонларимизда фойдаланилган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида пайдо бўладиган газдир. Инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади. Шунингдек,  нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб тизимини зарарлайди.

Биринчи ёрдам кўрсатиш учун аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Иссиқ пайтларда уни ҳовлига олиб чиққан яхши. Юзаки нафас олишда ёки нафас олиш тўхтаб қолганда сунъий нафас олдира бошлаш лозим.

Бу тадбир бемор мустақил нафас олгунга қадар ёки биологик ўлим аломатлари пайдо бўлгунгача давом эттирилади. Баданни ишқалаш, оёқларга грелка қўйиш, қисқа вақт нашатир спиртини ҳидлатиш заҳарланиш оқибатларини тугатишга имкон беради.

Хонадон соҳиблари табиий газнинг уланишида меъёрий талабларга ва ундан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари лозим.

Жўмракларни беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизмати — 104 га хабар беринг.

Маслаҳатларга амал қилсак,  нафақат ўз ҳаётимизни, балки оиламиз ва қўшниларимиз ҳаётини ҳам кўнгилсиз нохуш вазиятлардан асраган бўламиз.

Ҳ. ҲАКИМОВ,
вилоят ФВБ ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan