Бош саҳифа / Сиёсат / Ғамхўрликка яраша хизмат

Ғамхўрликка яраша хизмат

Президентимизнинг 2017 йил февраль ойида Сурхондарё вилоятига ташрифидан сўнг улкан ўзгаришлар рўй бераяпти. Жумладан, чегара божхона постлари очиш юзасидан берилган топшириққа асосан Сурхондарё вилоятининг Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти билан чегара ҳудудида “Гулбаҳор” чегара божхона пости ва “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости фаолияти қайта тикланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Президентимизнинг 2018 йил 12 апрелдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ божхона ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт-шароит яратишга Давлат божхона қўмитаси томонидан алоҳида эътибор берилмоқда.

Термиз шаҳридан олисда жойлашган Денов, Сариосиё ва Узун туманларидаги божхона постларида хизмат қилаётган ходимларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Шарғун шаҳарчасида 32 хонадондан иборат кўп қаватли уй барпо этилаяпти. Божхона тизимини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари, ўз касбига садоқати ва фидокорона меҳнати туфайли Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами муносабати билан бошқарманинг бир гуруҳ ходимларига байрам туҳфаси сифатида имтиёзли автокредит олишлари учун шартномалар берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси намуналарини, шунингдек, уларни тайёрлаш, ишлатиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 630-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига асосан 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланганлиги ходимлар қалбига чексиз қувонч бағишлади.

Президентимизнинг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони давлат божхона хизмати органлари тизимида ислоҳотларнинг янги даврини бошлаб берди. Фармонга биноан товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида 2018 йилнинг 1 декабридан “сариқ” ва “қизил”, 2019 йилнинг 1 мартидан эса “яшил” ва “кўк” йўлакларни қўллашни назарда тутувчи “Хавфни бошқариш тизими” амалиётга тўлиқ татбиқ этилди. Аҳамиятли жиҳатлардан бири, бугунги кунда соҳада 51 дан ортиқ ахборот тизими ва 15 та интерактив хизмат ишга туширилди. Бунинг натижасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан 100 фоиз божхона юк декларациялари электрон кўринишда тақдим этилмоқда. Эътиборлиси, расмийлаштириш жараёни учун сарфланадиган вақт ўртача 2 соатдан 5 дақиқагача қисқартирилди.

2019 йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида вилоят божхона бошқармасининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали 13 901 та электрон божхона юк декларацияси расмийлаштирилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,7 фоизга ортган. Шунингдек, 2019 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида вилоят миқёсида 30 дан ортиқ хорижий давлатга экспорт қилинган товарлар улуши 218,6 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 124,6 миллион АҚШ доллари ёки 1,3 баробарга ошди.

Давлатимиз раҳбари томонидан чегарадош мамлакатлар билан яқин қўшничилик муносабатларини яхшилаш мақсадида бошланган ташаббусга кўра, воҳада жорий йилнинг март ойида Тожикистон Республикаси билан чегарадош Узун туманининг олис Боғдара қишлоғида “Боботоғ” чегара божхона пункти ўз фаолиятини бошлади. Шу пайтгача бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли чақирса, овози етгудек масофада яшаётган қўшни давлатдаги қавму қариндошларининг ҳолидан хабар олиш учун 110 километр олисдаги “Сариосиё” чегара божхона постига боришар, Тожикистон бўйлаб эса яна 40-50 километр йўл босишар эди.

Вилоятимиз чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга кўпайди. Чегара божхона постларида ҳаракатланувчи фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратилган, ҳар бир фуқаронинг саноқли сониялар ичида божхона расмийлаштирувидан ўтиши таъминланмоқда.

Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтиши учун сарфланадиган вақтни янада қисқартириш тақозо этилади. Шу мақсадда чегара божхона постларида юк автотранспорт воситаларини саноқли сониялар ичида божхона назоратидан ўтказишга хизмат қилувчи йирик инспекцион кўрик назорат-рентген мажмуалари ўрнатилди. Шу ҳисобда ўтган даврга нисбатан транспортлар сони 11,9 фоизга ошди. Ҳозирда юк оқими юқори бўлган 2 та автомобиль ва темир йўл божхона постларида 3 та инспекцион-кўрик мажмуалари ўрнатилган.

Бошқарма ходимларининг саъй-ҳаракати билан жорий йилнинг 8 ойи давомида чегараларимиздан кириб келаётган ноқонуний 933 миллион сўмлик товарлар ушлаб қолинган бўлса, 66 та жиноят фош этилиши натижасида 46,1 килограмм порох, 1 дона тротиловая шашка, 1 дона электродетанатор, 6174,9 грамм гиёҳвандлик воситалари, 202 дона гиёҳванд таблетка, 100 туп гиёҳванд ўсимлик ва 3629 дона психотроп таблетканинг ноқонуний айланиши олди олинди. Рақамлардан кўриниб турибдики, мустақил Ўзбекистонимизнинг тинчлиги, осойишталиги, унинг иқтисодий ва давлат хавфсизлиги йўлида Сурхондарё вилоятида хизмат қилаётган божхоначилар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

ШЕРЗОД ЮСУПОВ,
вилоят божхона бошқармаси
кадрлар бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE