Бош саҳифа / Жамият / Ғамҳўрлик ифодаси

Ғамҳўрлик ифодаси

Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини қатъий ошириб бориш йўлида яна бир собит қадам қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-5765-сонли фармони-га мувофиқ 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходим-ларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилди.

Ушбу фармоннинг аҳамиятли жиҳати шуки:

ёшга доир пенсиялар — ойига 436 150 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 436 150 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланган.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 августдан бошлаб:

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига;

II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар — пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилиши билан бир қаторда боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, 2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси ва 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.

Бўлим ходимлари томонидан барча пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ҳамда нафақалари миқдори фармонда кўрсатилган миқдорда оширилиб, 1 августдан тўловга чиқарилди ва тўланиб келинмоқда.

Қайд этилганлар билан бир қаторда 2019 йилнинг 1 сентябридан энг кам иш ҳақи миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, базавий ҳисоблаш микдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий микдори киритилиши кўзда тутилган. Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан мамлакатимиз аҳолиси ва пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича қўйилаётган изчил қадамларнинг узвий давомидир.

Н. ТУРОБОВ,
бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси
Термиз шаҳар бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE