Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Ғаллага ўроқ тушди

Ғаллага ўроқ тушди

Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб халқимизни ўз еримизда етиштирилган ғалла билан таъминлаётган деҳқонларимиз бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштириш бўйича бой тажриба тўплашган.

Шу боис, ўтган йил кузида экилган 93 минг гектар ердаги арпа-буғдойни намунали парваришлаб, мўл ҳосил яратишди.

Эндиги вазифа эса етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай тезроқ йиғиштириб олишдан иборат. Шу мақсадда МТП ва ММТП мутахассислари мавжуд 290 та юқори унумли комбайнни ўрим-йиғим мавсумига пухта ҳозирлашди. Мавсум арафасида 634 нафар комбайнчи ва оператор ўқитилди ва малакалари оширилди. Улар махсус кийим-кечаклар билан таъминланди, маошлари олдиндан берилди.

Ўримни қисқа фурсатда якунлаш ниятида вилоятга яна 10 та “Кейс”, шунча “Вектор”, 7 та “Клаas” русумли янги комбайн келтирилди. Қисқаси, ғаллазорларимизда 317 та комбайн ишлайди.

Айни пайтда вилоятимизнинг Термиз ва Жарқўрғон, Ангор туманларида ғалла ўрими қизғин бошланди.

Усмонали НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизириқлик ғаллакорлар ютуғи

Вилоятдаги энг кўп ғалла етиштирувчи туманлардан бири — Қизириқ тумани меҳнаткашларининг ўтган йил кузидан буён …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan