Бош саҳифа / Сиёсат / Ғалаба стратегияси

Ғалаба стратегияси

у қандай мезонларга асосланади?

O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари Термиз ахборот технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежи биносида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзуида 5 кунлик ўқув ташкил этишди.

Унда O’zLiDePнинг туман, шаҳар Кенгашлари аппарат раҳбарлари, ижрочи котиблар ҳамда мафкуравий масалалар бўйича раис ўринбосарларининг сиёсий билими оширилди.

— Сайлов жараёнида фаол бўлиш учун, энг аввало, етарли сиёсий билимга эга бўлиш лозим, — дейди O’zLiDeP Термиз туман Кенгаши аппарат раҳбари Турсунпўлат Жўраев. — Айниқса, бу йил кескин ўзгаришлар кутилаётган сайловларда янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, самарали сиёсий дастур ишлаб чиқиш усуллари, сиёсий платформа нималиги, электорат манфаатларини қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги каби зарур билим ва кўникмаларга эга бўлишимиз лозим. Бугунги ўқув-семинарда эса ушбу мавзуларга алоҳида эътибор берилди. Энг муҳими, семинар давомида ўрганганларимизни амалий машғулотлар ёрдамида мустаҳкамлаб олдик.

Ўқув семинарда мавзу юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

—Айниқса, ФЖШМКМИ вилоят филиали вакили Фахриддин Ярматовнинг сайлов олди курашларда йўл қўйиладиган хатоларга бағишланган маърузаси кўпчиликка маъқул бўлди, — дейди O’zLiDeP Денов туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Муҳаммади Мамадалиев. — Хусусан, сайлов олди ташвиқот даврида нотўғри ахборот, шунингдек, номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш, сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш ёки хизмат кўрсатиш каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги лозимлиги таъкидланди. Ёки оддийгина интервью бериш жараёнида айтиб юборилган ножўя гап, но-тўғри ахборот ҳам партиямиз обрўсига путур етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Гулмира АМИРОВА,
O’zLiDeP вилоят Кенгаши
бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Электрон рўйхат афзаллиги нимада?

Бугун давлат ва жамият ҳаёти ахборот технологияларидан айри ҳолда ривожлана олмайди. Замонавий ахборот техноло-гияларидан фойдаланиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan