Бош саҳифа / Жамият / Фуқаролар қонун ҳимоясида

Фуқаролар қонун ҳимоясида

Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга асосан юқори турувчи давлат органларига мурожаат йўллаш ҳуқуқига эга.

Яъни, фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш, текшириш ёки қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилган ҳолларда бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши мумкин.

Ўтган йили бизга 9 нафар фуқародан мурожаат бўлган. Шунинг 6 таси Президентнинг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган. Мурожаатлар асосан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига ўқишга қабул қилиш ва контракт тўлови ҳақида. Мурожаатлар турига қараб ўз вақтида қонуний тартибда ўрганиб чиқилди.

Айниқса, 2018-2019 ўқув йилидан ногиронлиги бўлган шахс лар учун олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида икки фоизлик (абитуриентлар умумий сонидан) қўшимча қабул квотаси қабул қилинганлиги муҳим аҳамият касб этди. Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган бўлиб, танловдан ўта олмаганлар умумий тартибдаги танловларда иштирок этиши ҳам кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 физидан кам бўлмаган миқдорда балл тўплаган ногиронлиги бўлган шахслар баллар кетма-кетлигига риоя этилган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилиши юзасидан мурожаатчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ч. БЕГИМҚУЛОВ,
Тошкент давлат аграр университети
Термиз филиали директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan