Бош саҳифа / Жамият / Фуқаро норози бўлмаслиги керак

Фуқаро норози бўлмаслиги керак

ёки компенсация (зарар) ундириб бериладими?…

Бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган барча ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар фуқаролар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган.

Юртбошимиз томонидан 2018 йил 20 апрелда фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисидаги фармонининг қабул қилиниши аҳолини асрлар давомида қийнаб келаётган муаммонинг ечими бўлди. Фармонда фуқароларнинг қонунчиликда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқи кафолатланган.

Шунга қарамасдан, барчамиз кўриб, эшитиб турибмизки, бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида ҳамда интернет саҳифаларида энг шов-шувли хабарлардан бири — уй-жой, бино ва иншоотлар жойлари олиб қўйилиши муносабати билан унинг ўрни қонуний йўл билан қоплаб берилмаётганлиги ҳақида бормоқда. Албатта, ушбу масала инсон тақдири ва келажаги билан боғлиқлиги ўта муҳимдир. Шунинг учун Президентимизнинг топшириғига асосан жойларда ишчи гуруҳлари тузилган. Юртбошимиз томонидан 2019 йил 1 августда мазкур масалада ўтказилган видеоселекторда айрим камчиликлар бўйича масъул раҳбарлар қаттиқ танқид қилинди ва тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, республика Олий суди раиси томонидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда ҳам мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатлари суд орқали ҳимоя қилиниши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Президентимизнинг 2019 йил 3 августдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5491-сонли фармойиши билан ҳудудда жойлашган, бузилиши режалаштирилган турар ва нотурар мулк объектлари мулкдорларининг розилигини олиш ва ёзма келишув билан расмийлаштирилиши алоҳида белгилаб қўйилди.

Шеробод туманлараро иқтисодий суди томонидан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш масаласида келиб тушган даъво аризаларда кўрсатилган ҳолатлар Президентимизнинг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли фармони талаблари асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган жам ғарма билан келишилганлигига, шунингдек, давлат раҳбарининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5495-сонли фармонига мувофиқ бузилиши режалаштирилган бино ва иншоот харажатлари баҳоланганлигига жиддий эътибор қаратилган ҳолда кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва компенсация ундириб бериш масаласида келиб тушган даъво аризалари суд томонидан кўриб чиқилиб, Музработ ва Шеробод туман ҳокимликларидан тадбиркорлик субъектлари фойдасига жами 797 126 214 сўмлик компенсация пуллари ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарорлари чиқарилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари номига қонуний, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатга эга бўлган бино ва иншоотлар бузилиши режалаштирилган тақдирда, мулкдор розилиги олиниб, мулк баҳоси тўлиқ қоплаб берилгандан сўнг давлат ва жамият эҳтиёжи учун бузилиши мумкин. Бошқача айтганда, олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қарор ва фармонлардан ҳеч бир фуқаро норози бўлмаслиги керак.

Ҳ.ТУРСУНОВ,
Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси,
М.НОМОЗОВ, судья ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE