Фуқаролик масъулияти

0
45

Фуқароларнинг ўз бурчини билмаслиги бир қанча қонун бузилишларига олиб келади. Фуқаро Б. ҳам бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, алимент пулларини тўламасдан қочиб юрганлиги учун Унга нисбатан 2017 йил 2 августда қидирув эълон қилинган.

Унинг оила аъзоларига МИБ Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочилари ва ИИБ ходимлари билан биргаликда фуқаролик бурчлари ва уни бажармаслик натижасида келиб чиқадиган оқибатлар юзасидан тушунтириш олиб борилди. Натижада қидирувда бўлган Б. ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, МИБ Термиз шаҳар бўлимига келиб учрашди.

Унинг оилавий шарои- ти ўрганилиб, маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда  “Обод маҳалла” дастури бўйича иш билан таъминланди ҳамда алимент ойлик иш ҳақига қаратилди.

А.САМАТОВ,
МИБ Термиз шаҳар бўлими
қидирув бўлими катта инспектори

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг