Бош саҳифа / Жамият / Фуқаролар ишли бўлди

Фуқаролар ишли бўлди

Маълумки, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларни, кам таъминланган оила аъзоларини иш билан таъминлаш мақсадида аниқ манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Мақсад имтиёзли кредитлар ажратиш, томорқалардан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш натижасида кам таъминланганлар сонини кескин камайтиришдир.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 5 октябрда тасдиқланган «Хонқа тажрибаси» бўйича йўл харитаси чора-тадбирлари режасининг тегишли бандларига асосан аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш юзасидан  Термиз шаҳрида ҳам 2018 йил 25 апрель ҳолатига кўра, 364 нафар оила кам таъминланганлар рўйхатидан чиқарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябр-даги қарорига асосан ушбу оилалардаги ишсизлар марказ томонидан шартнома асосида меҳнат ҳақи тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб,  муқим иш билан таъминланади.

Шу кунгача шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилган 124 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Мақсадимиз, марказимизга иш излаб мурожаат қилган ҳар бир фуқарони бўш иш ўрни мавжуд корхоналар билан ҳамкорликда имкон даражасида  мақбул иш билан таъминлаш ва кам таъминланганлик ҳолатидан чиқишига яқиндан ёрдам беришдир.

Жаҳонгир Жовлиев,
Термиз шаҳар бандликка
кўмаклашиш маркази
бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan