Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Мамлакатимизда бозор муносабатларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётган бир вақтда, барча мулк шаклларининг тенг ҳукуқлилигини таъминлаш ва уларнинг муҳофаза этилишини кафолатлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Демократик ислоҳотларни амалга оширишга ғов бўладиган жиноят турларидан энг кўп тарқалагани шахс, жамият ва давлатимизнинг мулкига таҳдид солаётган фирибгарлик бўлиб, унга қарши курашиш давр тақозосидир. Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Шахснинг мулкдор бўлиш ҳуқуқига тажовуз, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда тўсқинлиқ қилиш ҳолатлари йилдан-йилга ошиб бораётганлиги ачинарлидир. Фирибгарлик жиноятига қарши курашиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида алоҳида ўрин эгаллайди. Фирибгарлар нафақат фуқаролар, балки тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш, банк соҳаларига ҳам таҳдид қилмокдалар. Кўплаб шартномларнинг интернет тармоқлари орқали амалга оширилиши натижасида интернетда ҳам фирибгарликни вужудга келтирди.

Бунда фуқаролар ҳуқуқий маданиятининг етарли даражада эмаслиги, бир бирларига бўлган ишончдан фойдаланиш, бепарволик, айримларда эҳтиёжларига керак нарсани арзон ёки ноқонуний равишда амалга оширишга бўлган истак мавжудлиги фирибгарликни келтириб чиқаради.

Хулоса қилиб айтганда, фирибгарликнинг кўпайишига фуқароларга ижтимоий, иқтисодий, психологик ва криминал салбий таъсир этувчи омилларнииг кучайиши ҳам сабаб бўлмокда.

Бунинг учун фуқаролар, айниқса, ёшлар ўртасида фирибгарлик жиноятининг олдини олиш борасида ПИБ профилактика ходимлари ўз ҳудудида ҳар чоракда бир-икки маротаба тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бориши лозим. Ҳар ойда бир маротаба тегишли мутасадди ташкилотлар билан маҳаллаларда йиғилиш ўтказиб, фуқароларнинг кредит олиш, ишга, ўқишга кириш, ер олиш, пластик карточкадаги маблағни накд пулга алмаштириш, машина олиш, савдо фаолиятини юритиш каби қонуний истакларини амалга оширишда қонун талабига риоя этмаса, фирибгарлик жиноятининг жабрланувчиси бўлиб қолиши мумкинлигини тушунтириш фойдадан холи бўлмайди.

Акмал ҚОДИРОВ,
транспортда ЖХТБ ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan