Бош саҳифа / Жамият / Фирибгарлар қўлга олинди

Фирибгарлар қўлга олинди

Барча яхши шарт-шароитларда яшаб, мўмай даромад топишни истайди. Кимдир бу йўлда меҳнат қилиб, изланиб ҳалол ишласа, яна кимлардир маблағ орттиришнинг осон йўлини танлайди. Бунинг учун қаллоблик, фирибгарлик қилиб бўлса-да, мақсадга эришса бўлгани.

Кўр кўрни қоронғуда топади, деганларидек Шаҳноза Расулова, Муродхўжа Хафизов ва Лола Султоновалар бир гуруҳга бирлашиб, жиноий тил бириктирдилар. Улар муддатли ҳарбий хизматга кетувчиларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан жиноий режалар тузиб осон пул топиш йўлига ўтишди. М. Хафизов мижоз сифатида топган ўзига таниш бўлмаган Баҳром Раҳматовнинг ишончига кириб,  унга укаси Х. Раҳматовни 1 йиллик ҳарбий хизматга  Л. Султонованинг вилоят мудофаа ишлари бошқармасининг чақирув бўлимида ишончли мансабдор танишларига пора бериб ҳарбий хизматга жўнатишини айтиб, 600 АҚШ долларини пора тариқасида олади. Осонгина келган мўмай даромад уларга хуш ёқиб, жазоланмай қолганига шукр қилиш ўрнига бу 3 “мушкетёр” яна шундай мижозларни овлашга тушадилар.

Шу тариқа улар ёлғон ваъдалар билан жорий йилнинг февраль ойида Дилором Холмўминовадан ўғли Б. Жовлиевни 1 йиллик ҳарбий хизматга жўнатиш учун 900 АҚШ доллари олишади.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деб бежизга айтишмаган. Бу жиноий гуруҳ Жўра Авазовнинг жияни О. Тиловмуродов учун ҳам айни шу важ билан олган 900 АҚШ долларини олгандагина ёлғонларининг миси чиқиб қолади. Чунки,  олғирлар олган порага кимёвий ишлов берилган эди…

Яхшиямки, жиноий гуруҳ қўлга олиниб, пора олганлар ҳам, пора берганлар ҳам жиноятларига яраша жазо олишди. Зора бу уларнинг кўзларини очиб, хатоларини тушунишларида  мактаб вазифасини ўтаса…

Нилуфар БОБОМУРОДОВА,
Термиз шаҳар ИИБ ТБ бўлими бошлиғи, майор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan