Бош саҳифа / Жамият / Фирибгар

Фирибгар

Аёл нозик ҳилқат. Аёл мўътабар зот. Унга берилган ҳар қандай таърифу, ташбеҳ ортида улкан ҳурмат ва эҳтиром яширин. Албатта, ўз ўрнида аёл номига номуносиб ишларни қиладиганлар ҳам, шайтон йўриғига юриб, тўғри йўлдан озадиганлар ҳам, афсуски, учраб туради. Зарнигор Маматмуродова ҳам ана шундай йўлидан адашганлардан. У ўзига олдиндан таниш бўлган Дилфуза Кличеванинг ишончига кириб, Музработ туман “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан савдо дўкони очиб беришни ваъда қилади ва пул ўрнига 25 миллион сўмлик тилло тақинчоқларини олади. Савдо дўкони тайёр бўлишини кутган Д. Кличева эса қанча муддат кутса ҳамки, натижа бўлмайди. Зарнигорга қўнғироқ қила бошлайди, қидиради. Аммо тилла тақинчоқлар ҳам, Зарнигор ҳам изсиз йўқолади.

Ҳеч ким пулни ердан супуриб топмайди. Фирибгарлик қурбонига айланган Д. Кличева ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига хабар беради. Изланишлар самара бериб, фирибгар топилади. Аммо тилла тақинчоқлар аллақачон ўз эгасини топиб, пули эса Зарнигорнинг эҳтиёжларини қоплаб бўлган эди.

Судда сувдан қуруқ чиқишни ўйлаган Зарнигор чучварани хом санаган эди. Жабрланувчидан ҳеч қандай тақинчоқ олмаганман, дея айбидан бўйин товлаган айбдор, гувоҳлар томонидан иқрор қилинди. Қонун барча учун баробар экани, айбдор жазосиз қолмаслиги яна бир бор ўз исботини топди.

Берилган жазо эса З. Маматмуродованинг тегишлича хулоса чиқаришида мактаб вазифасини ўтаса, ажабмас.

Ф. ИСМОИЛОВ
Термиз шаҳар прокурори
катта ёрдамчиси лавозимида
иш ўрганувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мени кутган ҳақиқат…

Чамаси, 2008-2009 йиллар эди. Қашқадарёга бордим. Яқинларимни, яъни отамнинг акалари ва укаларини зиёрат қилгач, 1-2 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan