Бош саҳифа / Жамият / Фириб берган юлғичлар

Фириб берган юлғичлар

Т. Сувонов (исми шарифлар ўзгартирилган) одамлар ишончига кириш ва алдов борасида уддабуронлардан экан. У пухта ўйланган режасига кўра, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи Ш. Ж., Ж. Ч. ҳамда Музработ туманидаги яқин танишлари Ҳ. Т., Ш. Ж.ларни осонгина тузоғига илинтирди.

Улардан Дубай шаҳрига ишга жўнатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига турли миқдорда пул олиб, ўзлаштириб кетади. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг жорий йил 7 январида ўтказилган сайёр суд мажлисида Т.Сувонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, шу модданинг 3-қисми “б” банди билан айбдор деб топилди. Суд судланувчи Т.Сувоновга оилада ягона боқувчи эканлигини, даъвогарларга етказилган зарарни тўлиқлигича қоплаганлигини ва ўз ишидан пушаймонлигини инобатга олиб, ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазосини тайинлади.

Фирибгарликка қўл урган яна бир фуқаро Т. Темиров ҳам шу йил 17 январь куни Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топилди. Судланувчи Т. Темиров Термиз шаҳар “Юлдуз”маҳалласи, Навбаҳор кўчаси 7-а уйда яшовчи таниши С.Басирова билан унга тегишли бўлган бинода сув қувури ётқизиш ишларини 15 миллион сўмга бажариб беришга келишиб, аввалдан 11 миллион сўмни олади. Иштаҳаси очилган Т.Темиров С.Басированинг шу маҳаллада, ат Термизий кўчаси, 34-уйда жойлашган, янги боғча очиш учун сотиб олинган ер майдонидаги эски биносининг қурилиш молларини 75 миллион сўмга сотиб олишга келишади ва олдиндан 7 миллион сўм бериб, уни олиб чиқиб кетади. С. Басировага судланувчи жами 78 миллион сўм зарар етказади. Т.Темиров томонидан бажарилган канализация ишлари қайта ўлчанганида 18949056 сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилганлиги аниқланди.

Суд даъвогарга етказилган жами зарар 79 миллион сўмни ташкил этишини, шундан 30 миллион сўми (гаров учун тўланган 3800000 сўм, бажарилган ишлар 18949056 сўм ва қурилиш моллари учун берилган 7000000 сўм) қопланганини қайд этди. Т. Темировга 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди ҳамда жорий йилнинг 17 апрель санасигача етказилган зарарнинг қопланмасдан қолган 26250944 сўмини қоплаш мажбурияти юкланди.               

Д. ЭШМАТОВ,

жиноят ишлари бўйича

Термиз шаҳар суди судьяси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE