Бош саҳифа / Жамият / Фирбгарнинг жазоси

Фирбгарнинг жазоси

Фирибгарликни касб қилиб олган кимсалар бировнинг ишончини қозониш учун турли алдов йўлларидан фойдаланадилар, ўзларини ҳожатбарор қилиб кўрсатишади. Айрим содда ва ишонувчан кишилар эса уларнинг бу алдовларига ишониб, оқибат чув тушишади.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бойсун туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро К. Бозорбоевнинг (и.ш. ўзгартирилган) аризаси юзасидан ўтказилган терговолди текширишда “Тоштемир” хусусий фирмаси раҳбари А. Хўжақулов фуқаро К. Бозорбоевнинг ишончига кириб, “Бойсун савдо комплекси” ҳудудидан савдо дўконини ижарага олиш ва савдо ҳуқуқини олиш учун банк орқали тўлов қилиб бераман, деб алдаб, 21 миллион сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Мақсадимиз, фуқароларни огоҳликка чақириш, қарз бериш ёки моддий манфаатдорлик билан боғлиқ ишларни амалга оширишда мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари, ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашишлари зарурлигини эслатиб қўйишдир. Ана шунда, ҳар хил кўнгилсиз ҳолатларга ўрин қолмайди.

Р. ТУРСУНҚУЛОВ,
О. НОМОЗОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси катта инспекторлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE