Бош саҳифа / Таълим / Фидойилар

Фидойилар

Ҳар биримиз уларнинг қалб нуридан, билим зиёсидан баҳра олиб улғаямиз. Уларнинг берган сабоқлари туфайли ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. Ички ишлар вазирли-гининг Сурхондарё академик лицейида ҳам тажрибали ўқитувчилар кўпчиликни ташкил қилади.

— Ўқув муассасамизда таҳсил олаётган 458 нафар ўқувчига 25 нафар тажрибали ўқитувчи сабоқ бериб келмоқда, — дейди академик лицей директори майор Ҳ.Сайдалиев — Бундан ташқари, таълим жараёнига яна 12 нафар ўқитувчини ўриндошлик асосида ҳам жалб этганмиз. Улар орасида касбдошларига ўрнак бўлиб, фидойилик кўрсатаётган педагогларимиз талайгина. Ўтган байрамда ана шундай фидойи ўқитувчиларимизнинг бир нафари Ички ишлар вазирлигининг, 6 нафари эса вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиғи, яна бир нафари пул мукофоти билан тақдирланди.

— Ушбу даргоҳда 12 йилдан бери ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ бериб келаяпман, — дейди академик лицей ўқитувчиси Жамгир Хўжамбердиев. — Ўқувчиларим фан олимпиадаларида ҳам қатор ютуқларни қўлга киритиб келишмоқда. Бу йил Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландим. Камтарона хизматларимга кўрсатилган бу эҳтиром маҳоратимни, билимимни сафарбар этишимда янада куч-ғайрат беради.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE