Бош саҳифа / Жамият / Фидойи шифокорлар

Фидойи шифокорлар

уларнинг меҳнати муносиб тақдирланди

Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси вилоятимизда тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланди.

— Бугун вилоятимиз тиббиёт муассасаларида 3 700 нафардан ортиқ шифокор, 21 300 нафардан ортиқ ўрта махсус маълумотга эга тиббиёт ходимлари меҳнат қилади, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдусамат Норқобилов.

— Улар орасидан соғлиқни сақлаш тизимида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа ходимларининг 42 нафари байрам муносабати билан вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармасининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Лекин энг яхши совға давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 ноябрда қабул қилган “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўлди. Соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шароит яратиш мақсадида қабул қилинган мазкур ҳужжатга кўра, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши жорий йил 1 декабрдан 1,2 бараварга, 2019 йил 1 апрелдан яна 1,15 бараварга ошириладиган бўлди.

Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бугун вилоятимизда бирламчи тиббий-профилактика, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тобора яхшиланиб бораяпти.

Биргина жорий йилда Республика ихтисослаштирилган урология ҳамда кўз микрохирургияси марказлари Термиз филиалларининг очилиши ҳам вилоятда сифат жиҳатдан янги талабларга жавоб берадиган даволаш муассасаларининг замонавий тизими яратилаётганидан далолат беради.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE