Бош саҳифа / Жамият / Фидоий шифокор

Фидоий шифокор

Олтинсойлик Холиқберди Ҳайитов ёшликдан шифоркор бўлишни орзу қиларди. Мақсади йўлида тинимсиз ўқиди, изланди.

Ўша кезлари тенгдошлари орасида шифокор бўлишни орзу қилганлар кўп эдию, ҳаммаси ҳам тиббиёт олийгоҳига ўқишга киролмасди. Холиқбердининг билимга чанқоқлиги бесамар кетмади. Ўзи яшайдиган қишлоқда биринчилардан бўлиб Тошкент тиббиёт олийгоҳи талабаси бўлди. Дипломли мутахассисни қишлоғига юборишмади. У анча вақт Термиз шаҳри, Термиз тумани ва Жарқўрғондаги шифохоналарда меҳнат қилиб, тажрибасини оширди. Қарийб йигирма йил вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасининг қулоқ, бурун, томоқ касалликлари бўлимида самарали меҳнат қилди. У энг мураккаб жарроҳлик операцияларини бажаришдан чўчимади ва шу интилиши туфайли соҳада етакчи мутахассислардан бирига айланди.

Холиқбердининг ажойиб ҳислатларидан бири шуки, даволаган беморлари то соғайиб кетгунича кўнгли тинчимайди. Хаста бўлиб келган ҳар бир кишига аввало ширинсуханлик билан муомалада бўлади, касаллиги тузалиб кетишига ишонтиради. Тажрибали шифокор қўлида даволанганларнинг ҳаммаси ундан миннатдор. Чунки у бемор билан суҳбатлашиш жараёнида аниқ ташхис қўяди. Эл саломатлиги йўлида ўзидаги бор билим ва тажрибасини сафарбар этиб келаётган моҳир шифокор Холиқберди Ҳайитов айни пайтда вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси қошидаги консультатив поликлиникада отолоринголог врач бўлиб меҳнат қилаяпти. Бугун тиббиёт соҳасида Ҳайитовга ўхшаш билимдон врачларга эҳтиёж катта. Шу боис нафақага чиққан бўлсада, раҳбарият талаби билан жамоада меҳнат қилаётир ва қулоқ, бурун, томоқ хасталикларига чалинган инсонларнинг дардига ўз вақтида малҳам топиб, элнинг олқишига сазовор бўлаётир.

Икром АМИРҚУЛОВ 
суратга олган

Жўрақул ПАНЖИЕВ,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қўриқлашда нима гап?

Шаҳардаги ресторанларда қўриқлаш пункти орқали “ташвиш” сигнали ўрнатилган бўлса, нохуш ҳолатда, масъул ходим “ташвиш” тугмасини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE