Бош саҳифа / Жамият / Фестивалга тайёргарлик қизғин

Фестивалга тайёргарлик қизғин

Вилоят ҳокими Э.Турдимов ўтказган видеоселектор йиғилишида Президентимизнинг “Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича амалга оширилган ишлар, ютуқ-камчиликлар муҳокама қилинди. Вилоятда 50 миллион долларлик имтиёзли кредитлар ҳисобига 10 та катта корхона замирида минг нафардан кўпроқ кишини иш билан таъминлайдиган кичик корхоналар ташкил этишда силжиш бўлмаяпти. Шу боис, кичик саноат зоналарини ташкил этишни тезлаштириш масаласида раҳбарларга вазифалар юклатилди.

Шунингдек, видеоселекторда “Умид ниҳоллари — 2018” спорт ўйинлари вилоят босқичи мусобақалари ҳамда спортчиларнинг финал босқичи беллашувларига тайёргарлиги хусусида фикрлашилди. Бундан ташқари, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Бойсун баҳори” халқаро фестивалига пухта ҳозирлик кўриш, туман марказидан Паданг қишлоғига олиб борадиган йўллар атрофини ободонлаштириш, хориждан ташриф буюрадиган меҳмонлар ва сайёҳлар учун 100 та уй-меҳмонхона тайёрлаш, ҳунармандлар, косиблар, темирчилар томонидан тайёрланган буюмлар кўргазмасини ташкил этиш, фольк-лор-этнографик халқ дасталари  ва бошқа бадиий жамоаларининг фестивалга тайёргарлиги қай аҳволдалиги муҳокама қилинди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аввал ўтказилган “Бойсун баҳори” фестивалида 50 минг нафар киши қатнашган бўлса, бу галги фестивалга икки баравар кўп хорижий меҳмон ва сайёҳлар ташриф буюриши кутилмоқда. Шу боис, томошабинларни Бойсуннинг қадимий тарихи, ҳунармандчилик анъаналари, халқимиз миллий анъаналари билан хурсанд қилишимиз кераклиги йиғилишда таъкидланди. Бугун нафақат туман халқи, балки вилоятдаги кўпгина ташкилот, корхона ва ижодий жамоалар аъзолари фестивални ўтказишга пухта ҳозирлик кўришаяпти.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган видеоселекторда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan