Бош саҳифа / Жамият / Фестиваль хорижлик жунралистлар нигоҳида

Фестиваль хорижлик жунралистлар нигоҳида

Jean MUSY, Швецария ва Лихвенштейндаги хорижий ОАВ ассоциацияси президенти (Швецария)

— Ўзбекистондаги ўзгаришлар мени ниҳоятда ҳайратлантирмоқда. Бу юрт маданияти ва тарихи, қадриятлари, мусиқаси, қўшиқлари ҳақида билмаганларим мен учун кўпроқ қизиқ. Айниқса, тарихий қўшиқларни ёзиб олиш, уларни ўрганиш ва тўплаш кўп йиллик фаолиятимнинг бир бўлаги ҳисобланади. Термизда ўтказилаётган Халқаро бахшичилик фестивалига бўлган қизиқишимнинг ҳам асоси шунда. Фестивалдаги ранг-баранг ижролар, ҳар бир ҳудудга хос бўлган қўшиқлар, либослар, миллий таомлар ва халқ ўйинларини кузатиб, яна келиш истаги уйғонди. Сафарим якунига етаётганидан афсусдаман. Таассуротларимни қизимга ҳам айтмоқчиман, у археолог. Албатта, уни ҳам қизиқтирадиган тарихий манбалар бу ерда бор.

Zhou MINGYANG, (Хитой)

— Ўзбекистонда мен гувоҳ бўлаётганларим кутганларимдан ҳам яхши. Одамларнинг ўзаро бир-бирига бўлган илиқлиги, меҳр-муҳаббати, кўмакдош эканлиги мени хурсанд этмоқда. Айтишим жоизки, маданиятларимиз ўртасидаги яқинлик ва фарқларни фестиваль орақали яққол кўришимиз мумкин. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар мингйилликлар давомида ривожланган. Яккахон ва жамоа бўлиб ижро этиладиган бахшичилик санъати ўзбек халқининг бугунгача сақланиб қолган катта маданиятидан дарак беради. Уни жонли ижрода эшитиш менга катта завқ бағишламоқда.

Суҳбатдош: “Сурхон тонги” мухбири
Сафар Омон


Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan