Бош саҳифа / Маданият / Фестиваль далил ва рақамларда

Фестиваль далил ва рақамларда

Илк фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилмоқда. Фестиваль ҳар икки йилда мунтазам равишда Термиз шаҳрида ўтказиб борилади.

+ Бу фестивалда ЮНЕСКО ҳамда АЙСЕКО (Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти)дан вакиллар иштирок этишади.

+ Фестиваль арафасида 80 дан ортиқ давлатдан 300 га яқин иштирокчи саралаш комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Саралаш комиссиясининг хулосасига кўра 76 давлатдан:

—   20 давлатдан 58 нафар ижрочи;

—   11 давлатдан 29 нафар конференция иштирокчиси:

—   42 давлатдан 45 нафар меҳмон;

—   18 давлатдан 25 нафар оммавий ахборот воситалари ходими таклиф этиладиган бўлди.

+ Фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбойжон, Болгария, Бельгия, Россиянинг Бошқирдистон ҳамда Хакасия каби ҳудудлари ва бошқа давлатлардан бахши ва оқинлар иштирок этадиган бўлди.

 + Меҳмонларга биргина Термиз давлат университети хорижий филология факультетининг ўқитувчи ва талабаларидан 100 нафар (90 нафари инглиз ва 10 нафари немис тилида) тажримон хизмат кўрсатади.

 + Танлов ғолиблари диплом, ҳайкалча ва пул мукофотлари билан:

—   Гран-при-7000;

—   1 ўринга (ҳар бир йўналиш бўйича: яккахон ва жамоа) 5000;

—   2-ўринга (ҳар бир йўналиш бўйича: яккахон ва жамоа)3500;

—   3-ўринга (ҳар бир йўналиш бўйича: яккахон ва жамоа)2500 АҚШ доллари миқдорида тақдирланишади.

+ “Бахшичилик санъати энг ёш иштирокчиси”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”, “Энг яхши чолғу ижрочиси” каби номинациялар бўйича ҳам пул мукофотлари ва махсус дипломлар берилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE