Ферммерликдан кам бўлмади

0
40

Мамлакатимизда  бугунги кунда 160 мингдан ортиқ фермер хўжалиги фаолият юритмоқда. Сўнгги йилларда фермер хўжаликлари томонидан  ўртача 7 миллион тоннадан зиёд ғалла, 3 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилмоқда.

Шундай илғор деҳ- қонлардан бири “Жавлонбек Ҳамдамов” фермер хўжалиги раҳбари Ҳамдам Ҳайдаров. Узоқ йиллардан бери фермерлик қилиб келаётган  бобо  58 гектар  майдонда ғалла ва пахта етиштириб, ҳар йили режаниошиғи билан бажариб келмоқда.

Дастлабки йилларда тумандаги машина-трактор парки техникалари ёрдамида ерни шудгор қилади. Ҳозирда  хўжалигида 2 та “Беларус  МТЗ-80”, “ТТЗ-60” русумли техникаси бор. Жорий йилда 22 гектар майдонга уруғлик дон экиб, 50 центнердан ҳосил йиғиб олди. 36 гектар майдонда “Бухоро-102” навли пахта етиштирмоқда.

— Ерни боқсанг ер ҳам сени боқади, деган гап бекорга айтилмаган. Буни мен ҳар доим сезганман. Жорий йилда ғалладан фойдамиз  25 миллион сўмдан ошди. Бу йил пахтадан мўлжалимиз ундан ҳам катта.

Шу  ўринда  Ҳамдам бобо  механизатор Б. Ҳайдаров ва сувчилари Ж.Хурсанов Б.Ҳайдаров, И.Абдураҳимов, С.Хурсанов, З.Ҳайдаровларнинг меҳнатсеварлиги, иссиқни иссиқ демай фидокорона меҳнат қилишлари таҳсинга лойиқ. Ҳамдам бобо фермерликда юқори натижаларга эришишида, унинг мактабдаги биология фанидан ўтган 25 йиллик иш тажрибаси қўл келган бўлса, ажабмас.

— Фермерликдан кам бўлмадим. Уй-жой қурдим. Тўйлар қилдим. Ўзимизда ишлаб чиқарилган “Нексия” русумли машинам бор. Оилам тинч. Қишлоқдошларимизнинг фаровонлиги ошиб имкониятлари янада кенгаймоқда. Буларнинг барчаси деҳ- қонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ифодасидир, — дейди шукрона қилиб фермер.

Гулзор ТЕМИРОВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг