Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Фермерлар фаоллиги

Фермерлар фаоллиги

Музработ туманида жорий йил кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилганди. Дастурга 72 та фермер хўжалиги лойиҳаси киритилган бўлиб, ўз мабалағи ҳисобидан 1165,0 миллион сўм, банк кредитлари ҳисобидан эса 2646,0 миллион сўм маблағ ўзлаштирилиши ҳамда 275 та иш ўрни яратилиши белгиланган эди. Хўш, мазкур дастурнинг амалдаги ижроси қай аҳволда?

— Жорий йил мобайнида лойиҳага киритилган 68 та фермер хўжаликларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1047,0 миллион сўм ва банк кредитлари ҳисобидан 911,0 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди, — дейди Музработ туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Шуҳрат Абилов. —252 та ишчи ўрни яратилган. Қолаверса, туманимизда жами 23 499 та хонадон бўлиб, шулардан томорқа ер эгалари 20 378 тани ташкил этади. Йил давомида томорқа ер эгалари томонидан ҳам 858,1 гектар майдонга тўқсонбосди экинлар экилган бўлиб, режа 100 фоизга бажарилди. Шундан 125,8 гектар майдонга пиёз, 41,8 гектар майдонга саримсоқ пиёз, 77,3 гектар майдонга кўкат, 29 гектар майдонга сабзи ва 24,1 гектар майдонга бошқа экинлар экилди.

Зулфия КАРИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Пахтамиз сифатли бўлса…

Бу йил деҳқонларимизга далаларда пахта етиштириш осон кечмади. Айниқса, ёзнинг жазирама иссиғи ҳар йилгига нисбатан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE