Бундан ўн беш йил илгари сариосиёлик Эркин Қулбобоев “Ҳабиб Эрманий” фермер хўжалигини ташкил этиб, чорвачиликни ривожлантиришга бел боғлаганди.
Унинг ташаббусини туман раҳбарлари қўллаб-қувватлашди. Лалми ерлардан 283 гектар ажратилди ва бу майдонда тадбиркор фермер чорва учун озуқабоп экинлар ўстирди. Қорамоллар бош сони йил сайин кўпайди ва хўжаликнинг иқтисодий аҳволи барқарорлашди. Бугунги кунга келиб тажрибали фермер фақат гўшт, сут етиштириш билан чекланиб қолмай, маҳсулотни қайта ишлашга ҳам қарор қилди.
— Банкдан 300 миллион сўм кредит олдик ва ўзимизнинг сармоямизни қўшиб Хитой давлатидан сутни қайта ишлайдиган замонаий асбоб-ускуналар келтирдик. Эндиликда корхонамизда фермер хўжалигимизда етиштириладиган сутни қайта ишлаб, сметна, творог, ёгурд, пишлоқ ва кефир тайёрлаб, савдо дўконларига чиқарамиз. Янги корхонамизда 15 нафар ёш доимий ишли бўлди.