Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Фермер хўжалиги ютуғи

Фермер хўжалиги ютуғи

Қумқўрғонлик пиллакорларнинг ишини енгиллаштиришда кўп сонли фермер хўжаликлари ҳам ўзларининг муносиб улушини қўшишаяпти.

Баъзи фермер хўжаликлари 30-40 қутилаб ипак қурти парваришлашди. Насиба Суюнова бошлиқ “Насиба Суюнова” фермер хўжалиги аъзолари бу мавсум туманда кўпчиликка ўрнак бўлди. 10 қути ипак қурти парваришлаган пиллакорлар режадаги 600 ўрнига 641 килограмм сифатли ҳосил топширишди.

Фермер хўжалиги пиллакорларининг ютуғига, айниқса, Саид Хўжақулов, Элмурод Эшбоев, Рўзиой Давлатова, Гулжаҳон Мусаевалар етакчилигидаги оилавий звеноларнинг аъзолари салмоқли улуш қўшдилар. Пешқадам оилавий звеноларда ҳар қути ипак қуртидан 70 килограмдан “кумуш тола” етиштирилди.

— Пилла нишона ҳосил. Нишона ҳосилимиз баракали бўлди. Иншооллоҳ, йил давомида деҳқончилигимиз баракали бўлади, — дейди фермер хўжалиги етакчиси Н. Суюнова. — Ғалламизнинг ҳолати ҳам ёмон эмас. Ҳадемай, ўрим-йиғимга киришамиз. Ҳар гектар майдондан 25 центнердан бошоқли дон йиғиштириб олиб мажбуриятни ҳам уддалаймиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Боғларда қора куйиш касаллиги

Баҳор ойларида олма, нок, узум, беҳи каби мевали дарахтлар ун-шудринг, сохта ун-шудринг хлороз, барг доғланиши, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan