Бош саҳифа / Жамият / Фавқулодда вазиятларда

Фавқулодда вазиятларда

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва самарали бартараф этиш, аҳолининг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини таъминлаш мамлакатни ривожлантиришнинг  стратегик  мақсадларига эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Айни  жиҳатлар ҳақида Термиз  минтақавий  темир  йўл  узели  унитар  корхонасида бўлиб ўтган тадбирда  яна бир бор таъкидланди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси  томонидан ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Семинарда фуқаро муҳофазаси масаласида давлат ва хўжалик бошқарув, маҳаллий  ҳокимият, корхона ва ташкилотларнинг ваколатлари ҳамда вазифалари, ҳимоя иншоотларидан тўғри фойдаланиш, хусусийлаштириш ва ҳисобдан  чиқариш мавзусида   мутахассисларнинг   маърузалари   тингланди.

Айтиш  мумкинки, фуқаро  муҳофазаси  тинчлик даврида ўтказиладиган умумдавлат муҳофаза тадбирлари  тизимининг  таркибий  қисми  бўлиб  келган  ва  шундай  бўлиб қолади. Дунёда юз бераётган қатор техноген ҳалокатлар ва офатлар  кўплаб қурбонлар қаторида, катта иқтисодий талафотлар ҳам келтираётганлиги  бор  гап. Шу сабабли ҳам фуқароларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза  қилиш долзарб  масаладир. Тадбирда вилоят ҳудудидаги ташкилот, корхона ва муассасаларга тегишли фуқаро муҳофазаси,  ҳимоя  иншоотларининг мустаҳкамлиги, қандай бўлиши кераклиги  хусусида ҳам маълумот, таклиф ва тавсиялар берилди.

Бу каби  тадбир, семинар-тренингларнинг кенг миқёсда ўтказилиши вилоят ҳудудидаги иқтисодиёт  ва бошқа муҳим объектларнинг  фавқулодда  вазиятлардан самарали  ҳимояланиши, уларнинг барқарор фаолият юритиши,  атроф-муҳитни, фуқароларнинг  самарали  муҳофаза  қилинишини  таъминлашга хизмат қилади.

Ш.АБДУРАМАТОВ,
вилоят  фавқулодда  вазиятлар
бошқармаси   бўлим   бошлиғи
Н.УСМОНОВ,
бошқарма  етакчи  мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE