Бош саҳифа / Сиёсат / Фавқулодда вазиятларда нима гап?

Фавқулодда вазиятларда нима гап?

Вилоят ҳокимлигида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича вилоят комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтган йиғилишни Республика Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Соҳиб Қудратов бошқариб борди. Унда комиссия аъзолари ҳамда ҳудудий комиссиялар раислари иштирок этди. Мажлисда ҳудудий комиссиянинг 2017 йил иккинчи ярим йиллигидаги чора-тадбирлар ижроси ҳамда жорий йилдаги долзарб вазифалар муҳокама этилди.

Дастлаб, шу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Хуршид Садиров маъруза қилди. Шундан сўнг йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ вазиятнинг таҳлили, табиий ва ис гази, озиқ-ов- қат маҳсулотларидан заҳарланиш, шунингдек, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудлардан аҳолини кўчириш тадбирлари тўғрисида масъулларнинг ахбороти тингланди.

Йиғилиш якунида соҳага доир тегишли қарорлар қабул қилинди.

Н. БАҲРОМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Элчи билан учрашув

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг олий даражадаги учрашувлари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, айниқса, савдо айланмаси-нинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE