Бош саҳифа / Таълим / “Фарзандимга китоб совға қиламан”

“Фарзандимга китоб совға қиламан”

Музработ туманидаги 8-мактабда “Фарзандимга китоб совға қиламан” шиори остида марафон ўтказилди. Тадбир мактаб директори, халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати Зилола Холиқова ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Музработ туман кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

—Бу тадбирларни ўтказишдан мақсад ёш авлоднинг китобга бўлган муҳаббатини кучайтириш ҳамда бадиий асарлар орқали уларнинг тафаккурига зиё нурини жо қилиш, салоҳиятини янада юксалтиришдан иборат, — дейди мактаб директори Зилола Холиқова.

Китоб марафони ота-оналар фарзандлари учун 521 дона, мактаб кутубхонаси фондига эса 109 дона, кам таъминланган оила фарзандлари учун 26 дона бадиий адабиётларни тақдим этишдан бошланди. Табиийки, ўқувчи-ёшларнинг билимли, салоҳиятли бўлиб етишишида бу каби саъйи-ҳаракатларнинг аҳамияти катта.

Тадбирда йиғилган ота-оналар ўзлари ўқиган қизиқарли ки-тоблардан мисоллар келтириб, асар воқеаларидан саҳна кўринишлар тайёрлаб, ўқувчиларга ҳавола этгани марафонни янада бойитди. Китоб марафонининг аҳамиятли жиҳати шунда бўлдики, ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда ўзлари ўқиган севимли асарлари борасида фикр-мулоҳаза алмашишига имкон туғилди. Шу тариқа тадбир қизиқарли байрам тантанасига айланиб кетди.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE