Бош саҳифа / Жамият / Фаровонликка эришишнинг янгича тизими

Фаровонликка эришишнинг янгича тизими

Бу мамлакатимизда бошқарув ва назорат тизимларини ислоҳ қилиш, соддалаштириш ва шаффофлик тамойилларини жорий этиш билан боғлиқ.

Чунки бир-бирининг функцияларини такрорлайдиган, иш жараёни  самарадорлигини йўқотган давлат бошқарув ва назорат тизимларининг ишига барҳам бериш вақти келди. Эндиликда келгусида самарали фаолият олиб борадиган, оптимал тизимларни жорий этиш бугунги кундаги энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланди.

Президентимиз 7 май куни “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекция- си фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Унга кўра, жорий йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, “Ўзсувназорат” республика сув инспекцияси, “Ўздавуруғназоратмарказ” қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази, шунингдек, “Ўзстандарт” агентлигининг “Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш “Сифат” маркази” давлат корхонаси тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилмоқда.

Инспекция ўз ваколати доирасида қарорда кўрсатиб ўтилган ва фаолияти тугатилган ташкилот ва корхоналарнинг барча вазифаларини ўз ичига қамраб олган. Эндиликда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши, соҳани ривожлантириш, аграр соҳада фаолият олиб борадиган тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча ишлар бир неча ташкилотлар томонидан эмас, янги ташкил этилаётган инспекция доирасида амалга оширилади.

Қарорга асосан ташкил этилган инспекциянинг асосий вазифалари  қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги, ушбу маҳсулотлар захираларини давлат буюртмасида белгиланган ҳажмда шакллантириш, пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, қайта ишлаш ҳамда саралаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилишдан иборатдир.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, инспекция зиммасига юклатилган вазифалар доирасида айбдор шахс ларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш, сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши, сифати самарадорлигининг, сервис ва таъмирлаш хизматларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширади.

Эндиликда дон экинлари, пахта хом ашёсини, қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифати мажбурий текширувдан ўтказилиб, экспорт-импорт ишлари ҳам инспекция томонидан олиб борилади. Бу борада юзага келадиган ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларнинг келиб-чиқиш сабабларини бартараф этиш чоралари кўрилади.

Албатта, бундай ўзгаришлар юртимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати юқори кўрсаткичда бўлишининг таъминланишига олиб келади.

Қарорга мувофиқ,  инспекция фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланиб, унинг ҳузурида “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси ва инспекцияни ривожлантириш жамғармаси ҳам ташкил этилмоқда.

Бахтиёр БЕРДИМУРАТОВ,
вилоят прокурори катта ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan