Бош саҳифа / Жамият / Фаровонлик сари

Фаровонлик сари

Юртбошимиз ташаббуси билан жойлардаги мавжуд муаммолар чуқур ўрганилиб, таҳлил қилиниб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Шунингдек, белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”  Давлат дастури ҳам тасдиқланди.

Айниқса, Ҳаракатлар стратегиясининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи йўналиши аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва саломатлигини сақлаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш, аҳоли муҳтож қатламларига ижтимоий ёрдам сифатини ошириш, хотин-қизлар оилада ва  жамиятда мавқеини ошириш, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълимни ислоҳ қилишни назарда тутади.

Шунингдек, кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий нафақалар бериш тартибини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш тизимида сифатли тиббий хизматни йўлга қўйиш борасида чора-тадбирлар киритилган. Жумладан, 78 та туман тиббиёт бирлашмасини, 7 та шаҳар ва 2 та вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини қайта қуриш, тез тиббий ёрдам хизматини 1200 та махсус автотранспорт билан таъминлаш режалаштирилган. Бу ишларнинг амалий ифодасини бугунги кунда вилоятимиз  туманларида тиббиёт бирлашмалари қайта қурилиб, айримлари қайта таъмирланганида кўришимиз мумкин.

Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналиши бўйича тузилган комиссиялар зиммасига юкланган бўлиб, ҳозирда мазкур комиссиялар аъзолари жойларда мониторинг ишларини олиб боришмоқда.

Шокир САИДҚУЛОВ,
ҳуқуқшунос

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE