Бош саҳифа / Сиёсат / Фаровонлигимиз гарови

Фаровонлигимиз гарови

Ватанимиз мустақилликка эришгач, аввало халқимиз эркинлигига, одил Президентига, армиясига, давлат рамзларига ва энг асосийси ҳар томонлама мукаммал тарзда яратилган Конституциясига эга бўлди.

Қомусимизнинг 2-бўлимига “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб ном берилган.

Ҳа, юртимизда фуқароларнинг эркин истиқомати учун муайян ҳуқуқий шароит ва ҳақиқий эркинлик яратилган.  Биз ёшлар ҳам Қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларимиз ва эркинликларимиздан тўлақонли равишда фойдаланиб келмоқдамиз.

Ҳукуматимиз биз фуқароларга яшашимиз учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш билан бирга, ўз ҳуқуқимизни ва эркинликларимизни ҳам бекаму-кўст қўлимизга топшириб қўйди.

Конституциямизда нафақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг асосий ҳуқуқлари, балки уларнинг Конституцияга ва қонунларга риоя қилиш, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлаш, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, қонун билан белгиланган солиқ ва маҳаллий йиғимларни тўлаш ва ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташ каби бурчлари ҳам санаб ўтилган.

Бир сўз билан айтганда, Конституцияда белгилаб қўйилган ҳақ-ҳуқуқларимизни билиш фаровон ҳаётимиз ва фаолиятимиз гаровидир.

М.АБДУХОЛИҚОВА,
коллеж ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра БОБОЛОВнинг воҳа тадбиркорларига

МУРОЖААТИ Азиз воҳадошлар!Ҳурматли тадбиркорлар! Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 7 ноябрь куни ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE