Бош саҳифа / Жамият / Фаровон оила жамият асоси

Фаровон оила жамият асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан Термиз тиббиёт коллежида “Оила” марказининг Термиз шаҳар бўлими ташаббуси билан “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар Кенгаши, “Оила” маркази Термиз шаҳар бўлими вакиллари ҳамда тиббиёт коллежининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги қарор ва фармонларни таништириш билан бирга оила муқаддаслиги, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, қариндошга қуда бўлмаслик ҳақида қимматли маълумотлар бериб ўтдилар. Шунингдек, мавзуга доир тарқатма материаллар, буклетлар тарқатилди.

Давра суҳбати қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Оила институтини мустаҳкамлаш йўлида қилинаётган тарғибот-ташвиқот ишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ихтиёр САЛОҲИДДИНОВ,
 “Оила” маркази
Термиз шаҳар бўлими мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Эл-юрт умиди” жамғармаси танлови

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан давра суҳбати ташкил этилди. Унда жамғарманинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan