Бош саҳифа / Жамият / Фармацевтика тармоғи

Фармацевтика тармоғи

Сир эмаски, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг етарли даражада маҳаллийлаштирилмаганлиги маҳаллий фармацевтика корхоналарининг импорт хомашёси ва материалларига юқори даражада қарамлигини юзага келтирмоқда. Оқибатда, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархлари кескин ошмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг ҳамда тиббиёт муассасаларининг арзон нархларда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, тиббиёт техникалари билан таъминланишига тўсқинлик қиляпти. Мазкур ҳолат эса фармацевтика тармоғини ривожлантириш, унинг фаолиятини мувофиқлаштиришни  тақозо қилмоқда.

Давлатимиз раҳбаринингжорий йил 7 ноябрь куни қабул қилинган “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу йўналишда янги саҳифа очди. Унга кўра, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида фармацевтика тармоғини ривожлантириш агент- лиги ташкил этилди. Шу билан бирга, “Ўзфармсаноат” концерни тугатилиши маълум қилинди.

Агентликка фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантириш стратегиясини, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фармацевтика корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ҳамда тиббиёт техникалари билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича вазифалар юклатилди. Яъни агентлик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, фармацевтика корхоналарининг асбоб-ускуналарини янгилаш, уларни қайта жиҳозлашда хорижий молия институтларининг маблағларини жалб қилади. Давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори воситалари, тиббиёт буюмлари, техникалари ва махсус тиббиёт автотранспортининг  марказлаштирилган харидини ҳам агентлик ташкил этади.

Шу билан бирга, агентлик дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини, шу жумладан чет элдан импорт қилинаётганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлашни, фармацевтика корхоналарини тегишли ишлаб чиқариш амалиёти хал- қаро қоидаларга мувофиқлигини сертификатлаштиришни амалга оширади.

2017 йил 1 августдан бошлаб, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш фақатгина “O‘zmedeksport”  республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси томонидан амалга оширилиши белгиланган эди. Мазкур фармонга биноан ушбу корхона “O‘zmedimpeks” давлат унитар корхонаси этиб қайта номланиб, агентлик тасарруфига ўтказилди. Эндиликда корхона 2023 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашдан ва соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмаси бўйича дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва техникалари, шунингдек, махсус тиббиёт автотранспортини етказиб беришда божхона тўловларидан озод қилинди.

Албатта, мазкур фармон фармацевтика тармоғини бош қариш ва унинг фаолиятини яхшилашда агентликнинг ягона тизим доирасида фаолият олиб боришига замин яратади. Табиийки, бу соҳанинг ривожланишини, дори-дармон воситаларининг эса республикамизнинг барча шаҳар ва туманлардаги тиббиёт муассасалари, қишлоқ оилавий поликлиникаларига кириб боришини, ишлаб чиқаришнинг кенг ва замонавий тури йўлга қўйилишини таъминлайди.

Ф. УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 15 июлдаги сонида қатор таҳлилий ва хулоса чиқаришга ундовчи мақолалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan