Бош саҳифа / Жамият / Фарғонанинг “маҳаллабай” тажрибасини ўрганамиз

Фарғонанинг “маҳаллабай” тажрибасини ўрганамиз

Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Файзулла Маманов бошчилигида вилоят Марказий банк бош бошқармаси, вилоят тижорат банклари, молия бошқармаси, бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси раҳбарлари ҳамда туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларидан иборат делегация “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини жойида ўрганиш бўйича Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Риштон, Бувайда ва Учкўприк туманларида маҳаллаларнинг “ўсиш нуқта”лари, ушбу ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар Фарғона вилояти мисолида таништириб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича ўтказган йиғилишида жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти камида 5 фоиз ўсиши мақсад қилинганлиги айтилганди. Бироқ глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик узоқ давом этиши мумкинлиги иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этади. Шу боис, президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўйди.

Айтиш керакки, жойларда маҳаллабай тизимининг афзаллиги шундаки, унинг асосида масъуллар ҳар бир оила билан манзилли ишлагач, уларнинг яшаш тарзи ва имкониятлари кўзга яққол ташланиб қолади. Жисмоний имконияти чекланган ёки бошқа сабабларга кўра ҳаёт тарзини ўнглаб ололмаётган инсонлар қўллаб-қувватланиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, нотинч оилаларда юзага келаётган носоғлом муҳит ҳар тарафлама ўрганилиб, уларни соғломлаштириш чоралари кўрилади. Бу борада олиб борилаётган барча ишлар аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлашни янги даражага олиб чиқиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда ўз самараларини беради.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan