Бош саҳифа / Жамият / Фарҳодлар омон бўлсин!

Фарҳодлар омон бўлсин!

Мактабимиз ҳовлисида собиқ ўқувчимиз Фарҳод Абдуллаевнинг порлоқ хотирасига қўйилган бюст атрофи ҳар куни ўқувчилар билан гавжум.

Қатъият, ўктамлик ва садоқат зоҳир бўлган қаҳрамон қиёфасига боқаётган ёшларимизнинг қалбида ифтихор туйғулари уйғонмоқда. Болалик, ўқувчилик йилларида ҳарбий бўлишни орзу қилган Фарҳод Абдуллаевнинг тинчлигимиз, чегараларимиз дахлсизлигини сақлашда кўрсатган жасорати ҳануз тиллардан тушмайди. У 2000 йил Сариосиё тумани тоғли ҳудудларида террорчиларга қарши олиб борилган жангларда аждодларимизга хос мардлик намунасини кўрсатиб, жон фидо этди. Фарҳод Абдлуллаев “Жасорат” медали билан тақдирланиб, унинг номи Ватанига содиқ ўғлонлар қаторида эътироф этилди.

Мард ва жасур ўғлонимиз Фарҳод Абдуллаевнинг Ватан олдидаги хизматлари унут бўлмайди. Унинг ибратли ҳаёти ўқувчи-ёшларимиз учун юксак ватанпарварлик намунаси бўлиб хизмат қилмоқда. Мактабимиз Фарҳодига ўрнатилган бюст нафақат уни камолга етказган ота-онаси, балки биз устозларнинг ҳам қалбимизни осмон қадар юксалтирди.

Йиллар ўтиб, оғриқлар битар, аммо ўтганлар ёди, қалбларда абадий яшайди. Оламда тинчлик барқарор бўлиб, фарзандларимизнинг тараққиёт йўлидаги жасорати билан ҳам фахр этайлик.

Дилбар АБДУЛЛАЕВА,
Термиз шаҳридаги 12-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тандир гўшт сайлию от минишда ким маҳоратли?

15-17 июнь кунлари Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Унда бешта муҳим ташаббус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan