Бош саҳифа / Жамият / Фаоллар йиғилиши

Фаоллар йиғилиши

Судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш мақсадида бугун суд раисларини тайинлашда жамоатчилик фикри ҳам инобатга олиняпти.

Яқинда вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилган фаоллар йиғилишида ҳам кенг жамоатчилик вилоят иқтисодий суди раислигига номзод бўлганларнинг суд амалиётида қўлланиладиган дастурларига баҳо беришди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, сенаторлар, вилоят ва туманлардаги жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик ва маъмурий, иқтисодий судлар раислари ва судьялари, мактаб, коллеж директорлари, тегишли ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят иқтисодий суди раиси лавозимига илк бор тавсия этилаётган номзодлар таништирилди. Шундан сўнг, айни пайт-да Республика Олий суди судьяси бўлиб ишлаётган Нодир Худояров ва Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий суди раиси Азиз Садировлар вилоят иқтисодий судлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз дас-турлари ҳақида гапириб беришди.

Савол-жавоблардан сўнг тавсия этилаётган номзодларга жамоатчилик бир овоздан розилигини билдирди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Лойиҳалар – назоратда

Вилоятни комплекс ривожлантириш дастури доирасида аграр ҳамда озиқ-овқат соҳалари бўйича жорий йилда умумий қиймати 4 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE