Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Фаол тадбиркорлар – ижодкорлар нигоҳида

Фаол тадбиркорлар – ижодкорлар нигоҳида

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг фаолиятини кенг тарғиб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” республика ижодий танлови эълон қилинган эди.

Айни пайтда жойларда ушбу кўрик-танловнинг тарғиботига бағишланган бир қатор тадбирлар, анжуманлар бўлиб ўтмоқда.

Термиз туманидаги архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбирда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят ва туман Кенгаши вакиллари, ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Партия вакиллари томонидан танлов мақсади, унинг аҳамияти хусусида сўз юритилиб, инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган тадбиркор ва ишбилармонларнинг замонавий қиёфасини акс эттирадиган бадиий асарлар, публицистик мақолалар, радиоэшиттириш ва теледастурлар яратиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди. — “Фаол тадбиркор — ижодкор нигоҳида” танловининг шартлари, мақсади ҳақида маълумотга эга бўлдик. Воҳамизда бўш иш ўринлари яратиб, доимо эзгу тадбирларнинг бошида турадиган савобли амаллари бисёр тадбиркорлар кўп. Уларнинг фаолияти батафсил ёритилиб, қилаётган ишлари ибрат қилиб кўрсатилган энг яхши ижодий материаллар танловда саралаб олинади, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Менгнор Олломурод.

С. ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Самарали саноат сиёсати Ўзбекистонда қандай амалга оширилади?

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Иқтисодий эркинлик” рейтингида мамлакатимизнинг 26 поғона кўтарилгани ислоҳотларимизнинг халқаро майдондаги эътирофи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan