Бош саҳифа / Жамият / Фаол аёлларга тасанно

Фаол аёлларга тасанно

Куни-кеча вилоят Матбуот уйида “Халқ демократик партиясининг энг фаол аёли — 2018” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Унда 8 нафар хотин-қиз лойиҳа тақдимоти, сиёсий ҳозиржавоблик ҳамда эркин мавзу шартларида ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди.

Иштирокчиларнинг саҳнада ўзини тутиши, теран фикрлаши ҳамда эркин мавзудаги чиқишлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, эркин мавзуда ижро этилган аёлларни огоҳликка чорловчи саҳнавий чиқишларда ўзига хос мазмун-моҳият акс этганлиги кўрик-танловга шукуҳ бағишлади. Якунда Гулбаҳор Одинаева ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бундан ташқари, фаол иштирокчилар ҳам қатор номинациялар бўйича ғолиб деб топилиб, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Адолат САФАРОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan