Бош саҳифа / Таълим / Фан ойлигининг афзаллиги

Фан ойлигининг афзаллиги

Инсон она тилини пухта ўрганмай туриб, бошқа тилларни яхши ўзлаштира олмаслиги тайин. Бугунги кун ўқувчиларида она тили ва адабиёт фанларига қизиқишни ошириш, тилнинг қадр-қимматини тўлиқ англаб етишига кўмаклашиш мақсадида октябрь ойида мактабларда она тили ва адабиёт фан ойликлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, бу йил Термиз шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида ҳам фан ойлиги чуқурлаштирилган тарзда олиб борилди. Ушбу ойлик давомида дастлаб, ҳар бир синф ўқувчиларидан тестлар олиниб, уларнинг она тили ва адабиёт фанидан олаётган билимлари синовдан ўтказилди. Шундан сўнг, фан ойлиги доирасида ғазалхонлик кечалари, “Кимнинг хати чиройли?” иншолар танлови, “Тил — миллат кўзгуси” тадбирлари ташкил этилди. Унда шоир, ёзувчилар фаолиятига бағишланган давра суҳбатларию баҳру-байтлар, кечалар уюштирилади. Мактабимиз ўқувчиларининг она тилига оид билимларни ўзлаштиришга бўлган қизиқиши юқори. Шу боис, улар ҳар бир тадбирда фаол иштирок этиб, тил ҳақидаги ҳикматли сўзларни айтиб, билимларини намойиш этишди. Уюштирилган бадиий кечаларда ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқишди. Фан ойлиги якунида ҳам ўқувчилардан тест олинди. Бу эса фан ойлиги давомида ўқувчиларнинг билим даражаси қай даражада ошганлигини аниқлашга ёрдам беради.

Нафақат фан ойлиги доирасида, балки йил давомида ҳам тилни ўрганишга эътиборни кучайтириш мақсадга мувофиқ, назаримда. Чунки, таълим масканларида она тили ва адабиёт фанини чуқур ўрганган ўқувчи-ёшлардан келгусида етук мутахассислар етишиб чиқиши, шубҳасиз.

Муҳайё ИСМАТОВА,
Термиз шаҳридаги 15-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мактабларда ҳарбийлаштирилган синфлар

“Темурбеклар мактаби”да ўқишни истайдиганлар борми? Бунинг учун қандай мезонларга жавоб бера олиш, мактабда ўқиш учун …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan