Бош саҳифа / Таълим / Фан ойлигида фаолмисиз?

Фан ойлигида фаолмисиз?

Она тили ва адабиёт фан ойлиги, деб эълон қилинган октябрь Термиз шаҳридаги таълим муассасаларида ҳам қизғин ўтди.

Жумладан, шаҳардаги 1–умумтаълим мактабида фан ойлиги доирасида ўқувчилар ўртасида “Мен севган бадиий асар”, “Мен севган шоир” каби ижодий ишлар танловлари ўтказилди.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан ўтказилган очиқ дарсларда мультимедиа воситалари ва электрон дарсликлардан самарали фойдаланилди.

Интерфаол усуллар қўлланган “Хазиналар сандиғи”, “Муаммо ечими”, “Ақлий ҳужум” дарслари ўқувчилар учун жуда қизиқарли бўлди. Фан ойлигининг охирги ҳафтасида ўқувчилардан чиқиш тестлари олинди ва хулосалар олдинги тест натижалари билан қиёсланганда ўқувчилар билим самарадорлигининг ошганлигини кўрсатди.

Муҳайё БЎРИЕВА,
мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE