Бош саҳифа / Таълим / Фан ойлиги

Фан ойлиги

Фан ойликларининг ташкил этилиши, ўқувчиларнинг дарсларни яхши ўзлаштиришларида дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Термиз шаҳридаги 13-мактабда ҳам “Ноябрь — рус тили фани ойлиги” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан турли байрам тадбирлари, очиқ дарслар ўтказилмоқда.

Ташкил этилган тадбирда 7-синф ўқувчилари фаол иштирок этиб, рус тили фанига оид билимларини синовдан ўтказдилар. Рус ижодкорлари қаламига мансуб шеър ва асарлардан парчалар айтилиб, ижро этилган ажойиб куй-қўшиқлар ва рақслар барчага манзур бўлди.

Бундан ташқари, ўқувчилар рус тили фанига оид саволларга жавоб бериб, ўз билимларини синовдан ўтказишди. Тадбир сўнгида, фаол иштирок этганларга мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

З. КАРИМОВА, рус тили ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan