Бош саҳифа / Жамият / Фан боғида боғбон ўзинг

Фан боғида боғбон ўзинг

Устозлик олий рутба, юқори мақомга эга. Унга эришиш учун эринмай меҳнат қилиш ва тер тўкиб ишлашга тўғри келади.

Бемисл меҳнат, тинимсиз изланиш, билим жавоҳирларини йиғиб, уни шогирдларига улашиш устозлик обрўсини улуғ қилади.

Фарзанднинг аввалги тарбиячиси ота-онасидир, чунки улар жисмни, ақлни парвариш қиладилар. Устоз ва муаллим эса ақлингизни чархлайди, сизни яхшилигингиз ва бахтингизни ифода этадиган нарсалар сари чорлайди. Шунинг учун одоб юзасидан уларни севиш ва улуғлаш лозим бўлади. Устоз шундай инсонки, у сизга ўқиш ёзиш, ҳисоб-китоб, меъморчилик, жамики илму маърифатни ўргатади. Гўзал одоб-ахлоқни ўргатиб, етуклик ва фазилатларга етаклайди. Фойдали ишларни баён қилиб, уларни бажариб фойда олишни ўргатади, зарар етмаслиги учун зарарли ишлардан огоҳлантиради.

Илм нурдир. У нур устознинг қалбидан шогирднинг қалбига ўтади. Агар устоз бўлмаса, мазкур нур қалбга кирмайди. Шунинг учун илм олишда яхши устоз танлашимиз ва уни маҳкам тутмоғимиз лозим, ҳар қандай мансаб ёки мартабада бўлишимиздан қатъий назар, устозларимиз олдидаги қарзимизни унутмаслигимиз, уларнинг қадрига ета билишимиз лозим.

Ф.ҚУРБОНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan