Бош саҳифа / Жамият / Фалокат оёқ остида

Фалокат оёқ остида

Янгитдан қурилаётган ва қайта таъмирланаётган ҳар бир бино, иморат, уй-жой, мактаб лойиҳалаштирилаётганда ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилаётганда, албатта, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши шарт.

Шаҳар ЁХБ ходимлари лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари, давлат экспертиза ва давлат архитектураси, қурилиш назорати инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида  барпо этилаётган объектларда бўлиб, қурувчилар, муҳандислар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича  тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораяпмиз.

Бугун шаҳримизда  бунёдкорлик ишларини уддалаётган “Сурхонстрой Гранд”, “Кафолат Термиз”, “PROUF-FROUP”, “Собир Термизий” МЧЖ ва “Файзи”, “Мармар”, “Сантехгазмонтаж” каби хусусий корхоналар қурувчилари, муҳандис-техник ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказилди ва ёнғин келиб чиқиши олдини олишга оид суҳбатлар уюштирилди, тушунтириш ишлари  олиб борилди.

“Ёнғинлар профилактикаси” кунида объектларга борилганида қурилиш ишларини бажариш жараёнида ишчилар вақтинчалик электр симларини тортиб фойдаланишаётгани, симларнинг узилган қисмлари изоляция қилинмаганлиги, вагонларда яшаётган қурувчилар қўлбола иситиш печларидан фойдаланаётгани  ва энг ачинарлиси, ўша яшаб турган  вагончаларда тез аланга олувчи  суюқликларни сақлашаётгани, нам ва ювилган кийим-кечакларини қўлбола печлар устига қўйиб, қуритишаётгани, шунингдек, носоз газ ускунларидан ҳамда яшаш хоналари, вагонларда розетка  ўрнатмай, электр токидан фойдаланишаётгани  шоҳиди бўлаяпмиз. Бунинг устига ишдан ҳориб келган қурувчилар яшаш хоналари ва вагончаларда сигарета тутатишади. Чарчаб келган ҳар бир инсонни мудроқ босиши аниқ. Ҳали ўчмаган сигарета қолдиғи ёки қўлбола печдан ёнғин чиқиш хавфи йўқ эмас. Шундай экан, ҳар биримиз ҳушёрликни унутмайлик.

У. БАЗАРОВ,
Термиз шаҳар
ЁХБ катта
инспектори,
сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE