Бош саҳифа / Жамият / Фахрлансак арзийди

Фахрлансак арзийди

Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида Тўпаланг гидроэлектр станциясида амалга оширилаётган модернизация жараёнлари билан танишаркан, Тўпаланг сув омбори ҳудудида барпо этилаётган кичик-кичик гидроэлектр станциялари қурилаётганидан хурсандлигини яширмади.

Ҳар бири 38 мегаватт электр энергия ҳосил қиладиган бу станциялар ҳисобига келгусида барқарор энергия ишлаб чиқарилиб, жами 250 мегаватт электр қуввати саноат корхоналари, турли ташкилотлар ва аҳоли хонадонларига етказиб берилади.

Демоқчиманки, бугунги турмушимизни электр энергиясиз тасаввур қилиш қийин. Чунки рўзғоримизда ва ишхонамизда фойдаланадиган маиший техника воситаларининг барчаси электр қуввати билан ишлайди. Уйимизда, ишхонамизда, мактабимизда нари борса, бир соат электр қуввати узилиб қолса, ўзимизни қўярга жой тополмай қоламиз. Бас, шундай экан, электр энергиясидан тежаб фойдаланишни ўрганмоғимиз, бу масалани, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдирмоғимиз шарт.

Бу гапни бежиз айтмаяпман. Чунки бир киловат электр қувватини ҳосил қилиш учун давлатимизнинг, демакки, сизу бизнинг кўп маблағимиз сарфланмоқда. Мамлакатимиз халқ хўжалигига етказиб берилаётган электр энергиясининг асосий қисми иссиқлик электр станциялари орқали ҳосил қилинмоқда. Бу гидроэлектростанциялариникига нисбатан анча қимматга тушади. Шунинг учун республикамизда гидроэлектрстанцияларни қуриш ва кўпайтиришга эътибор кучайтирилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йилги қарори билан 2017-2021 йилларда гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинди. Ана шу дастурга асосан вилоятимизда, хусусан, Сариосиё туманида ҳам қатор ижобий ишлар қилинмоқда.

Биз, сурхондарёликлар дарёларимиз ҳисобига мамлакат гидроэнергетикасига ҳиссамиз қўшилаётганидан ҳам фахрлансак арзийди.

Гулбаҳор МУРОДОВА, Термиз шаҳридаги

11умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE